Фатининг қачон сафга қайтиши жарроҳлик амалиётига боғлиқ бўлиб турибди

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Ансу Фати жиддий жароҳат олди.

Яқин соат ичида ўйинчи жароҳатини тузатиш учун жарроҳлик амалиёти қилиш ёки қилмасликни ҳал қилиши керак. Бундан унинг тикланиш жараёни қанча вақт кетиши маълум бўлади. У икки ойдан тўрт ойгача вақт талаб қилиши мумкин, деб маълумот бермоқда As нашри.

"Барса"нинг тиббий департаменти аъзолари футболчини жарроҳлик амалиёти қилмасдан тузатиш тарафдори, чунки бунда футболчининг жароҳати яхши тузалади, бироқ тикланиш муддати узаяди.

Яна бир йўли – жароҳатланган жойни жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлаш. Тикланиш вақти тезроқ ўтади, аммо футболчи келажакда жиддий муаммоларга дуч келиши эҳтимоли ошади.

Шу тариқа, жарроҳлик амалиёти қилинса, футболчи январь ойида сафга қайтиши мумкин. Агар қилинмаса, фақатгина март ойига келиб майдонга туша олади.

Нима бўлганда ҳам якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилади. "Барселона" клуби шифокорлар билан яқин вақт ичида жарроҳлик амалиётини ўтказиш борасида алоқага чиққан.

Ўқилган: 1672
Ансумане Фати Барселона Жароҳатлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича