"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола терма жамоаларга сафига кетадиган ўйинчиларидан ҳавотир олмоқда.
"Агар очиғини айтсам, мен бу ҳақида ўйлашни истамайман. Барча диққатини қаратадиган "Ливерпуль"га қарши ўйиндан кейин мен дам олмоқчиман.
13-14 та ўйинчиси терма жамоалар сафига кетадиган барча мураббийлар уларнинг соғ қайтишига умид қилиб қолади.
Бироқ шу вақтнинг ўзида яна бу ҳақида ўйлашни истамайман. Бўладиган ишдан қочиб бўлмайди", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоаларнинг октябрь ойидаги терма жамоалар йиғинида Кевин де Брюйне жароҳат олган ва "Ман Сити"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборди.
Пеп Гвардиола: 13-14 ўйинчиси терма жамоага кетган барча мураббийлар уларнинг соғ қайтишига умид қилади
Ўқилган: 1516