
"Реал" клуби жамоа ҳимоячиси Серхио Рамос билан шартнома узайтиришни режалаштирмоқда.
As нашрининг маълум қилишича, раҳбарият 34 ёшли жамоа сардорига 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилувчи шартнома таклиф қилмоқчи. Бошида "Реал" клуби келишувни фақатгина бир йилга узайтирмоқчи эди, лекин испаниялик футболчининг формаси клубнинг фикрини ўзгартиришига мажбур қилди.
Шу билан бирга "Реал" Рамоснинг маошини оширмайди. Таъкидланишича, томонлар келишувни йилнинг охирига қадар расмийлаштиради.
Ўйинчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнь санасига қадар мўлжалланган.