Куман Мессининг майдонда юриши ҳақида: Бу мени қизиқтирмайди. Вазият футболчининг иши ҳақида ҳеч нарса дея олмайди

"Барселона" клуби бош мураббийи Роланд Куман жамоавий прессинг ўрнига Мессининг бемалол юргани ҳақидаги гапларга ўз фикрини билдирди.

ЕЧЛ доирасида Киевнинг "Динамо"га қарши ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда аргентиналик футболчининг сўнгги дақиқаларида рақибга прессинг уюштирмаётгани борасида лавҳалар тарқалди.

"У буюк ўйинчи. Унда ҳали ҳам кўп сифатлар мавжуд, ва у барчасини намойиш қилмоқда. У ўйин тақдирини ҳал қилувчи футболчи бўлиб қолаверади.

Қийин вазиятлар ҳаммада бўлади. Майдонда бемалол юргаётган пайтида исталган футболчини кўриб қолиш мумкин. У руҳий томондан кучли эканлигини кўриб турибман. Бироқ мен уни кўрмадим, мени бу нарса қизиқтирмайди.

Агар 2:1 ҳисобида 93-дақиқада унинг майдонда юрганини суръатга олишса... Ушбу вазият футболчининг иши ҳақида ҳеч нарса айтмайди", - дейди Куман.

Ўқилган: 2116
Барселона Лионель Месси Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича