Жо Барнс: Жота "Ливерпуль" клубидаги каби "Барса" ёки "Реал"да ўйнай олмайди. Бу ерда гап Клоппда

"Ливерпуль" клубининг собиқ ҳужумчиси Жо Барнс "қизиллар" ярим ҳимоячиси Диога Жота ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Клопп ўзининг тизимига мос келадиган ўйинчиларни сотиб олади. Агар Жота бошқа клубга ўтса, "Ливерпуль"даги каби ўйнай олмайди. Бу Мане ва Салоҳга ҳам тегишли.

Клопп уларни яхши ўйинчиларга айлантирмайди, улар шундоқ ҳам яхши футболчи. Шунчаки, "Ливерпуль"нинг тизими ва услуби уларга мос келади.

Масалан, агар Жота "Барселона" клубига ўтадиган бўлса, ҳозирги каби ўйнаб кўп гол ура олмайди. Мен "Ливерпуль" клубининг ҳамма ўйинчиси шунақа деган фикрда эмасман. "Ливерпуль" шуни истайди – ўз тизимига мос келадиган футболчиларни топиш ютуққа эришиш.

Жота – ажойиб ўйинчи, бироқ у ҳудди шундай "Реал"да ўйнай олмайди. Ҳаммаси Юрген Клоппга боғлиқ", - дейди Барнс.

Ўқилган: 790
Англия чемпионати Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича