“Шунқорлар” навбатдаги баҳсларга тайёргарликни 6 ноябрдан бошлашади

Барчангизга маълумки, ФИФА кунлари (9-17 ноябрь) туфайли суперлига ўйинларида танаффус юзага келди.

Қаршидаги “Насаф”га қарши ўйиндан сўнг Бахтиёр Ашурматов ўз шогирдларига қисқа муддатли таътил эълон қилган эди. Coca Cola суперлигасининг сўнгги тўрт тур ўйинларининг тақвими эълон қилингач, “Қўқон-1912” жамоаси , 6 ноябрдан машғулотларга киришадиган бўлди.

“Пахтакор” жамоаси билан бўладиган ўйинга тайёргарликни жамоамиз Қўқон шаҳрида олиб боради.

Суперлиганинг 23 туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви , 20 ноябрь куни , Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1314
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича