"МЮ" Почеттино вакилларига мурожат қилган, бироқ раҳбарият Сульшер билан хайрлашмоқчи эмас

Мураббий Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" клубини бошқариши мумкин.

Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" клуби Сульшер жамоасининг қониқарсиз натижалари оқибатида аргентиналик мутахассиснинг вакилларига мурожат қилган.

Манбанинг таъкидлашича, Почеттинода 2019 йилнинг декабрь ойидан бошлаб "Манчестер Юнайтед" мураббийи бўлиш нияти бор, ўшандан буён унинг фикри ўзгармаган.

Клуб раҳбарияти Сульшерни ЕЧЛ "Истанбул"дан қабул қилиб олинган мағлубиятгача қўллаб қувватлаётган эди, энди эса катта эҳтимолга кўра жамоа ўйини "Эвертон"га қарши сафар ўйинида бахо берилади. Бунда манкунианликлар норвегиялик мураббий билан мавсум бошидан хайрлашмоқчи эмас.

Ўқилган: 1654
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Маурисио Почеттино Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича