Клопп Фирмино ҳақида: У сиз биз чемпионлар лигасида бўлмас эдик

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Диего Жотанинг яхши формадалиги туфайли Роберто Фирминони заҳирага олиш ҳақидаги чақирувларга ўз фикрини билдириб ўтди. Португалиялик футболчи ЕЧЛ "Аталанта" клубига қарши ўйинда хет-трик қайд этишга эришди.

"Таркиб танлашда бош оғриқ? Ўйинчиларимнинг яхши ўйини менга ҳеч қачон бош оғриқ чақирмайи! "Аталанта" билан ўйиндаги таркиб бўйича қарор тушунарли эди. Диогуни туширишдан маъно бор эди, биринчи навбатда унинг қандай формада эканлигини кўриш, иккинчи навбатда эса – "Аталанта"нинг ўйин услуби ва ҳимоячи ҳаракатлари туфайли эди. Бизга Жотанинг ўйин сифатлари ишлатишимиз керак эди.

Кимдир порласа, биз бирданига бошқа футболчи ҳақида гапиришни бошлаймиз. Биз Бобби Фирминосиз ҳаттоки Европа чемпионлар лигасида ўйнамаган ҳам бўлар эдик. У жамоада бўлади. Кўпчилик одамлар "Ливерпуль" клубини нима ўзига ҳос қилади? деган саволга "У ерда Бобби Фирмино ўйнайди" деб жавоб беради", - дейди Клопп.

Ўқилган: 534
Ливерпуль Роберто Фирмино Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича