"ПСЖ" ўйинчилари Лейпцигда лифтга қамалиб қолишди

"ПСЖ" футболчилари Европа чемпионлар лигаси "РБ Лейпциг" жамоасига қарши ўйиндан олдин ноқулай вазиятга тушиб қолишди.

Парижликлар ҳимоячиси Левен Курзава ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жамоанинг ярми Германиядаги лифтда қамалиб қолганини хабар берди.

"ПСЖ" ўйинчилари қарийб бир соат қамалиб қолиб кетишган. Уларни қутқариб олиш учун маҳалий қутқарувчилар жалб этилган.

Маълумки, "ПСЖ" футболчиси Марко Вератти лифтдан қўрқади. У қамалиб қолганлар қаторида бўлмаган.

Ўқилган: 1536
Европа Чемпионлар лигаси ПСЖ РБ Лейпциг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича