"Манчестер Сити" клуби "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси билан дастлабки келишувни ҳал қилиши мумкин, деб маълумот бермоқда The Telegraph нашри.
Таъкидланишича, аргентиналик футболчи каталония клуби билан мавсум якунланишига қадар ўз келажаги борасида муҳокама олиб бориш ниятида эмас.
Ҳужумчининг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнь ойига қадар амал қилади.
"Барселона" клуби президентлигига сайловлар март ойига мўлжалланган, шундан кейин янги раҳбарият Мессининг шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бориши мумкин бўлади.
Аввалроқ "Манчестер Сити" клубини директори Омар Беррада манкунианликлар ўйинчини сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўраётгани ҳақида фикр билдирган эди.
"Манчестер Сити" клуби январь ойида Мессига дастлабки шартнома таклиф қилиши мумкин
Ўқилган: 2235