"ПСЖ" клубининг иккинчи асосий ҳужумчиси жароҳат олди ва "Лейпциг"га қарши ўйинда иштирок эта олмайди

"ПСЖ" клуби Европа чемпионлар лигаси "РБ Лейпциг" жамоасига қарши ўйинга ҳужумчи Килиан Мбаппесиз ўтказишини эълон қилди. Футболчи жамоанинг жароҳатланган ўйинчилар қаторига бориб қўшилган.

Франция чемпионатининг 9-тур "Нант" жамоасига қарши ўйинда Мбаппе алмаштирилган эди, у мушакларида оғриқ ҳис қилмоқда. Футболчи Германияга учиб кетмади, унинг ҳолати икки кундан кейин шифокорлар томонидан бахоланади.

Ҳужум чизиғида унинг асосий шериги Неймар ҳам жароҳатидан кейин тикланмоқда ва терма жамоалар ўйинларидан кейин сафга қайтади.

У билан бирга сафга ярим ҳимоячилар Марко Вератти ва Юлиан Дракслер, ҳамда ҳужумчи Мауро Икарди қайтиши лозим.

Ўқилган: 447
Жароҳатлар Килиан Мбаппе ПСЖ РБ Лейпциг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича