"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи "Аталанта" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ажойиб селекцияга эга топ жамоа. Жуда ҳам яхши ўйинчилар, яхши ташкил қилинган ва улар 100 % ўйин тизимига ишонишади. Улар ўз ўйинчиларининг кучли тарафини ақл билан ишлатади.
Ҳозирча улар жорий мавсум ЕЧЛдаги энг катта синов бўлиб турибди. "Аталанта" – жуда ҳам мураккаб рақиб. Ўз тактикаси бўйича "Лидс"га ўхшайди. Қийин ўйин бўлади.
Диогу Жота ўзининг 23 ёшида ажойиб футбол ўйнайдиган даврида бўлиб турибди. У катта тажрибага эга бўлди. Жуда ҳам яхши йигит ва унинг хариди фойдали бўлган.
Ўйинчиларга кўникиш учун вақт талаб қилади, бироқ унинг вазиятида камроқ вақт кетишини билар эдим, чунки "Вульверхэмптон" ҳам кўп ўйин ўтказади", - дейди Клопп.
Юрген Клопп: "Аталанта" тактик жиҳатдан "Лидс"га ўхшайди. Жуда ҳам мураккаб рақиб
Ўқилган: 2983