Златан Швеция термаси формасида расм жойлади: Кўришмаганимизга анча бўлди

"Милан" клуби ҳужумчиси Швеция терма жамоаси сафига қайтишига киноя қилди.

39 ёшли футболчи терма жамоа формасидаги расмни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб "Кўришмаганимизга анча бўлди" деб ёзув қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович Швеция терма жамоасидаги фаолиятини Евро-2016 дан кейин якунлаган эди.

Ҳужумчининг жорий мавсум А Сериядаги 7 та ўйинида 4 та гол уришга эришди. Златан "Милан" клубига қайтганидан кейин 22 та ўйинда 23 та гол урди.

Ўқилган: 1310
Европа футболи Златан Ибрагимович Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича