"Зенит"га қарши ўйин олдидан "Лацио"да коронавирус тарқалди

"Лацио" клубда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилгани ҳақида маълумот берди.

Касалланганлар исмлари ва сони ҳақида хабар берилмади, вирусга чалинганлар яккаланган. Бугун жамоа А Серия "Торино" жамоасига қарши ўйин олдидан қайта тестдан ўтишади.

Бу "Лацио" клубидаги биринчи маротаба коронавирус тарқалиши эмас. ЕЧЛ доирасида ўтган "Брюгге" жамоасига қарши ўйинга италияликларнинг 12 ўйинчиси ёрдам бера олмаган.

"Лацио" клуби чоршанба 4 ноябрь куни ЕЧЛ доирасида "Зенит"га қарши ўйнаши керак.

Ўқилган: 1826
Европа Чемпионлар лигаси Зенит Лацио

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича