Райан Гиггз: "МЮ" чемпион бўлиши учун 15-20 йил ўтиши мумкин

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз "Манчестер Юнайтед" клубининг Премьер-лигада чемпион бўлиши учун имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бунинг амалга ошиши учун 15-20 йил ўтиши мумкин, айниқса Клопп ва Гвардиола қоладиган бўлса. Уларда ўйинчилар ва маблағ бор.

"Ливерпуль" мисолида кўришимиз мумкин, улар Англия чемпионатини 1990 йили ютишган ва уни яна бир марта ютаман деб ўйлаган.

Ҳаттоки Клоппга ҳам АПЛ да ғалаба қозониш учун тўрт ярим йил вақт керак бўлди. Бу кўп вақт талаб қилади. Клоппнинг қилган ишларини ўйлаб кўриш керак", - дейди Гиггз

Ўқилган: 540
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Юнайтед Райан Гиггз Уэльс термаси Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича