![](/media/article-img/2020/10/31/3110_zidan.jpg)
"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Европа Суперлигаси ташкил қилиниши ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Мен бу ҳақида эшитдим, қолганлар каби менда ҳам ўз юмушларим етарлича, бу дам олишсиз ўйинлар кетма-кетлиги дегани. Ҳаттоки ғалабадан ҳам хурсанд бўла олмаяпмиз.
Энг муҳими – эртага. Кейинги ўйин мен учун ва футболчилар учун финал бўлади. Биз ҳар кунимиз ва боримиздан лаззатланишимиз керак", - дейди Зидан.
"Реал" клуби эртага ўз майдонида "Уэска" жамоасини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.