Ван Дейкнинг тиззасидаги жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржид ван Дейк тиззасидаги жароҳати туфайли жарроҳлик амалиёти қилинди.

Жарроҳлик амалиёти Лондонда ўтказилган бўлиб, омадли якунланган. Энди 29 ёшли ўйинчи қайта тикланишни бошлайди. Клуб ҳали ҳам ҳимоячи ван Дейкнинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот бергани йўқ.

Ван Дейк "Эвертон" клубига қарши ўйинда рақиб дарвозабони Жордан Пикфорд билан тўқнашувдан кейин жиддий жароҳат олди.

Ўқилган: 494
Англия чемпионати Виржил ван Дейк Жароҳатлар Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича