Дарвозабон Дин Хендерсон «МЮ»да ўсиб-улғайди ва биринчи ўйинини нақ 5 йил кутди. У бу орада ҳаттоки, кийим алмаштириш бўйича Гиннесс рекордини янгилашга ҳам улгурди. Хендерсон бундан 9 йил олдин, 14 ёшида «МЮ» академиясига кирди ва мавсум-2015|2016 давомида илк марта катталар жамоаси рўйхатига тушди. «қизил иблислар» таркибидаги биринчи ўйинини эса деярли 5 йил (4,5 йил) кутишига тўғри келди.

Дин Хендерсон жорий мавсум «МЮ»га қайтишига қадар «Стокпорт», «Гримсби» ва «Шрусбери» клубларида ижара муддатини ўтади. Охирги икки мавсум эса, айни шу шарт асосида «Шеффилд Юнайтед» шарафини ҳимоя қилди. Умумий статистикасини олсак, бу орада бошқа жамоаларнинг жами 150та расмий ўйинида қатнашди. Мана, Оле-Гуннар Сульшер янги мавсум арафасида Хендерсонни ҳеч қаерга қўйиб юбормади ва энди уни Давид де Хеага муносиб рақобатчи сифатида кўрмоқда. Дейлик, норвегиялик мутахассис Англия Лига кубоги доирасида «Лутон»га қарши кечган баҳсда дарвозани айнан Дин Хендерсонга ишониб топширди. Бу учрашувда «қизил иблислар» 3:0 ҳисобида зафар қучишди, аввалги мавсумлар «Шеффилд»да чакки таассурот қолдирмаган кипер эса ажойиб «сэйв» кўрсатиб, олқиш олди. Сульшер ўйиндан кейин Динни алоҳида мақтади ҳам: «Ўзи киперларимиздан айнан шундай ҳаракат кутаман, яъни улар керакли пайт жамоани голлардан қутқаришлари керак. Давид де Хеа буни йиллар давомида уддаламоқда. Бугун навбат Хендерсонга келди». Диннинг ўзи ҳам хурсандчилигини яширолмади: «Буни бутун умр орзу қилгандим!»

Хендерсон ҳозир 23 ёшда. У «МЮ»га қайтиши билан де Хеани асосий таркибдан суриб чиқариш учун мавсумолди йиғинларида чинакамига тер тўкишга ваъда берганди. Сояда қолган кипер «Шеффилд»даги фантастик мавсум туфайли «МЮ» учун кераксиз тарбияланувчидан дарвозанинг яққол фаворити рақобатчисига айланди. «Шеффилд» ўтган мавсум кутилмаганда турнир жадвалининг биринчи ярмидан мустаҳкам жой олди ва ҳаттоки, орада ЧЛ йўлланмасига реал чанг солди. Тўғри, камтарин клуб якунда тезликни бироз пасайтирди ва 9-ўрин билан чекланди. Жамоа мавсум давомида 39та гол қўйиб юборди. Бу АПЛ гигантлари - «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «МЮ»никидан кейинги 4-яхши натижадир. Хендерсон «сэйв»ларнинг 1та ўйинга тўғри келган ўртача миқдори бўйича (2,6та) лига дарвозабонлари орасида саккизинчи бўлди.

Дин Хендерсоннинг «Шеффилд»даги энг ёрқин вазиятлари:

- «Шеффилд» мавсумни «Борнмут»­га қарши баҳсдаги дуранг натижа билан бошлади, Хендерсон шу учрашувдаёқ ўзини кўрсата бошлади.

- «Уотфорд» билан ўйинда 2та ажо­йиб «сэйв».

- «Манчестер Сити»га қарши баҳсда Габриэль Жесус пенальтисини тўсди.

Хендерсонга тааллуқли фактлар

***Хендерсон мактабда крикет билан шуғулланган. Аммо якунда футболни танлади. Дастлаб «Карлайл»да майдон ўйинчиси эди. Скаутлар назарига тушганида эса, дарвозани қўриқларди. Ота-онаси «МЮ»га мухлислик қилишарди. Табиийки, ўзи ҳам....


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин