АГМК - "Пахтакор": Превью

"Шерлар" Суперлига 22-турида 1 ноябрь куни Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади.

Жамоамиздан мазкур баҳсни Аброр Исмоилов сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли ўтказиб юборади. Жамоаларда дисквалификация билан боғлиқ бошқа йўқотишлар мавжуд эмас.

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 25 марта ўзаро тўқнаш келишган. 18 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Жамоамиз 42 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 5 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Олмалиқда кечган 12 ўйиннинг 9тасида "Пахтакор" устун келган. Мезбонлар эса 3 учрашувда ютуққа эришганлар. Сафарда 18 гол урган ҳолда 7 тўп ўтказиб юборганмиз.

Мазкур ўйиндаги ғалаба орқали жамоамиз чемпионлик сари янада катта қадам ташлаш имкониятига эга. АГМК эса 2-ўрин учун жиддий рақобатга киришган. Шу сабабли баҳснинг кескин ўтиши кутилмоқда.

АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 22-тур беллашуви 1 ноябрь, якшанба куни соат 17:00да Олмалиқдаги ОКМК стадионида бошланади.

Ўқилган: 677
Превью Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича