Магуайр "Тоттенхэм" билан 1:6 ҳақида: Бу бизга инқироз бўлиб кўринди. Буни кутмаган эдик

"Манчестер Юнайтед" клуби сардори Харри Магуайр жамоасининг "Тоттенхэм" жамоасидан қабул қилиб олган йирик мағлубиятдан кейинги ҳаракатларидан мамнун бўлди.

Шундан кейин клуб уч маротаба ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Кеча "МЮ" чемпионлар лигаси 2-тур доирасида "РБ Лейпциг" жамоасини таслим қилди.

"Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин жуда ҳам хафа бўлган эдик. Мавсум бошида учта ўйин ўтказган эдик ва бу бизга инқироз бўлиб кўринган эди.

Бу жуда ҳам бошқача туйғу бўлди, биз "Олд Траффорд"да ва бу тарзда мағлубиятга учрашимизни кутмаган эдик. Илк уч турда жуда ҳам кўп ўтказиб юборган эдик. Шундай экан ўтган мавсум Европанинг энг кўп нолга ўйнаган жамоа сифатида ривожланишимизга ишонардик.

Машғулотларда тинимсиз ўйнадик. Терма жамоага берилган танаффусдан кейин ўтган йилдаги каби кам гол ўтказмоқдамиз. Ўшанда жамоа ишончли ҳимояланган.

Мен каби ҳимоячилар учун майдонга тушиб ғалаба қозониш имкониятини бериш жуда ҳам муҳим. Бир, икки, учта гол ғалабага айланади. Ҳозир биз буни амалга оширмоқдамиз. Бу бошланиши, бироқ биз буни кичик ғалаба деб ҳисоблаймиз.

Бизни узоқ саёҳат кутиб турибди ва биз яхшироқ бўлишимиз керак", - дейди Магуайр.

Ўқилган: 522
Англия чемпионати Гарри Магуайр Манчестер Юнайтед Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича