Венгер Европа Суперлигаси ҳақида: АПЛ бошқа лигалардан устун, улар ушбу устунликни йўқ қилмоқчи

"Арсенал" клубининг собиқ бош мураббийи, ФИФАнинг футболни дунё миқёсида ривожлантириш бўлими бошлиғи Арсен Венгер Европа Суперлигасининг ташкил этилиши ҳақидаги гапларга ўз фикрини билдириб ўтди.

"АПЛ бошқа лигалардан устун. Бошқа лигалар АПЛнинг устунлигини йўқ қилмоқчи бўлмоқда.

Уларнинг қўлидан фақатгина Европа Суперлигасини ташкил қилиб АПЛни парчалаш келиши мумкин. Шундай экан улар АПЛ топ-клублари билан келишувга эришса, бу бўлади.

Биз шундай даврда яшаяпмиз, клуб эгалари инвесторлар саналади. Уларнинг биринчи мақсади – пул ишлаш. Европа Суперлигаси – кўпроқ пул ишлашнинг яна бир йўли", - дейди Венгер.

Ўқилган: 493
Англия чемпионати Арсенал Арсен Венгер Европа футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича