Бензема Мендига: Унга пас берма. У бизга қарши ўйнамоқда

"Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема жамоадоги Винисиуснинг Европа чемпионлар лигаси "Боруссия" Менхенгладбах жамоасига қарши учрашувдаги ҳаракатларидан норози бўлган.

Танаффусда Бензема ўз ватандоши Ферлан Мендига норозилигини билдирган. Ҳужумчининг гапларини франция нашрлари таҳлил қила олишди.

"У истаганини қилмоқда. У билан ўйнама, онам ҳаққи. У бизга қарши ўйнаяпти", - деган Бензема.

Иккинчи бўлимда Менди фақатгина уч маротаба Винисиусга узатма берди. Бенземанинг ўзи эса бир марта ҳам бразилиялик футболчи билан ўйнамади, биринчи бўлимда эса учта узатма қилган.

Ўқилган: 1833
Боруссия М Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар лигаси Карим Бензема Реал Мадрид Ферлан Менди

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича