"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳали ҳам коронавирус билан касаллангани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман, соғломман! Олға, "Ювентус"!", - дейди Роналду ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Шундан кейин португалиялик футболчи ўзининг фикрига изоҳ қолдиган: "Коронавирусга топшириладиган тестлар ёлғон натижа кўрсатмоқда".

Ушбу тестлар одамнинг тўқималарида вируснинг бор йўқлигини аниқлайди. Бунинг учун томоқ ва бурундан намуналар олинади.

Роналду коронавирусга чалинганидан кейин камида уч маротаба тест топширди ва уларнинг ҳаммаси ижобий чиққан. Бунинг оқибатида футболчи "Барселона" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборди.