"Бавария" ва Алаба янги шартнома борасида учинчи маротаба келиша олмаяпти

"Бавария" клуби яна бир маротаба жамоа ҳимоячиси Давид Алаба билан янги шартнома борасида келиша олмади.

Ўтган ҳафта австриялик футболчининг агенти Пини Захави клуб билан навбатдаги музокараларни ўтказди, бироқ томонлар бир қарорга келгани йўқ.

Алабанинг шартномаси борасида бу учинчи йиғилиш бўлди. Аввалроқ икки томон июнь ва август ойларида музокара ўтказган эди.

28 ёшли футболчига "Ювентус" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар тарқалган.

Ўқилган: 5316
Бавария Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича