Хайрлашув маросимида жамоа Суперлигада қатнашишга розилик билдирганини айтиб ўтди.
Бу юз берди: Жозеп Бартомеу барибир кетди. У ўзининг жамоаси билан бирга истеъфо берди. Расмий эълон бундай пайтда берилишини ҳеч ким кутмаган эди. Душанба куни Бартомеу ҳеч қаерга кетишга тайёрланмаётганини айтган эди.
Кетишга нима мажбур қилди?
Биринчи ўринда мухлисларнинг кучли босими. Эслатиб ўтамиз, улар иккита босқичда президентни исеъфо беришга мажбур қилиши мумкин: биринчиси – 15% сосьос имзоси, иккинчиси – гигант овоз бериш (150 000 одам) шунча одам ишончсизлик вотумини имзолаши керак.
Биринчи босқични мухлислар амалга оширишди – имзоларни заҳираси билан тўплашди. “Барселона” референдум ўтказишга яқин турганда қанақадир муаммолар пайдо бўлди. Бартомеу ўз постида қолишини, ҳеч қанақа норасмий имзоларга ишонмаслигини, ҳаммаси қонуний бўлиш зарурлигини айди.
Натижада, Каталония ҳукумати шу ҳафта охирида (1-2 ноябрь)”Камп Ноу”да катта масштабда овоз йиғиш ўтказишга рухсат берди. Бартомеу бунга рози бўлмади: сосьосларнинг ўртача ёши 58, 60 ёшдан ошган 40 мингта одамнинг коронавирус пандемияси вақтида стадионга тўпланиши ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Жозеп 15-16 ноябрь кунлари 21 та участкада овоз беришни ўтказишни (13 таси Каталонияда, 8 таси Испаниянинг бошқа ҳудудларида) таклиф қилди, аммо Каталония Женралитети буни рад эди.
“Биз одамларимизнинг соғлиғини ёки овоз бериш ҳуқуқи орасидан бирини танлашга мажбур бўлдик. Шунинг учун биз овоз бериш жараёнини ўтказмасдан, тинчгина кетишга қарор қилдик” – деди Бартомеу.
Месси билан “уруш”, ўйиндаги инқироз (Ла Лигада 12-ўрин), Пикенинг танқидир интервюси – барчаси Бартомеунинг кетишини тезлатиб юборди. У кетар чоғи бир янгиликни улашиб кетди: “Сизларга ажойиб бир янгиликни айтмоқчиман. Кеча Суперлигада қатнашиш таклифига рози бўлдик. Бу жамоага молиявий томондан анча ёрдам беради.”
Енди нима бўлади?
“Барселона” йўриқномасида ҳаммаси аниқ қилиб ёзилган.
1.Директорлар кенашининг кетиши 35.4 моддани активлаштиради – Бошқарув комиссияси бошқарувни ўз қўлига олади.
2. Комиссия раҳбари этиб Иқтисодий комиссия бошлиғи сайланади. Танишиб олинг: “Барселона”нинг вақтинчалик янги раҳбари – Карлес Тускетс.
3. Бошқарув комиссиясида 7 та инсон ишлайди.
4. Яқин вақт оралиғида бошқарув комиссияси директорлар кенгаши вазифасини ўтайди. Уларнинг бош вазифаси – яқин 3 ой ичида президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш.