“Реал” клуби сардори Серхио Рамос Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи турида “Боруссия М”га қарши кечган учрашувда голли узатмани амалга оширди (2:2).
Ҳимоячи 16 мавсумни Мадридда ўтказмоқда. У собиқ дарвозабон Икер Касиляс ўрнатган клуб рекордини такрорлади.
Рамос Чемпионлар лигасининг 1 турида “Шахтёр” билан ўйинни (2:3) жароҳати сабабли ўтказиб юборди.
Серхио Рамос Икер Касилясни рекордини такрорлади
Ўқилган: 1342