"Лион" клуби "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманни ижарага олиш борасида қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар бош мураббийи Роналд Куман франциялик футболчининг ўйинидан мамнун бўлмаган ва уни сотиб юборишга ёки ижарага бериб юборишга тайёр.
Агар Гризманн қишда Франция клубига ўтишга рози бўлса, "Лион"дан "Барселона"га ҳужумчи Мемфис Депай текинга келиб қўшилади.
Депайнинг шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади.
"Лион" клуби Гризманни ижарага олмоқчи ва Депайни текинга беришга тайёр
Ўқилган: 1421