Мурод Мусаев: "Краснодар" клуби "Челси"дан қўрқмайди. Уларда муаммо бор, бизнинг мақсад улардан фойдаланиш

"Краснодар" клуби бош мураббийи Мурод Мусаев жамоасининг ЕЧЛ доирасида "Челси"га қарши ўйинга тайёргарлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен жамоанинг жанговар тайёргарликда эканлигини кўриб турибман. Ҳа айрим муаммолар бор, лекин булар ҳақида гапирмоқчи эмасман.

Мен биламанки, эртага майдонга тушадиган ҳар бир ўйинчи натижага эришиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади. Биз рақибда қўрқмаяпмиз. Биз сокинмиз ва ўзимизга ишонамиз.

Ҳеч қайси мураббий ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ўзининг режасини ошкор қилмайди. "Челси"да нафақат ажойиб дарвозабон, балки яхши жамоага эга. Икки ўйиндан буён дарвозасидан тўп олиб чиқмагани барча ўйинчилар хизмати ҳам бор. Уларнинг бир неча кучли тарафлари бор.

Уларда муаммолар ҳам бор. Бизнинг мақсад – ушбу қийинчиликлардан унумли фойдаланиш", - дейди Мусаев.

"Краснодар" клуби эртага 28 окятбрь куни "Челси" Тошкент вақти билан 22:55 да майдонга тушишади.

Ўқилган: 978
Европа Чемпионлар лигаси Краснодар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича