"Милан" клубида 5 та коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди

"Милан" клубининг бирданига икки футболчиси коронавирусга топширган тести ижойиб бўлиб чиқди.

Вирус жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ва ҳужумчи Йенсе Хеугеда аниқланди. Шу билан бирга жамоанинг уч нафар ходимида ҳам коронавирус аниқланган, клуб уларнинг исмини ошкор қилгани йўқ.

Касалланганларнинг биронтасида аломатлар сезилмаган. Уларни натижа чиққанидан кейин яккалашган, маҳалий соғлиқни сақлаш органлари огоҳлантирилган. Бошқа барча тест натижалари манфий бўлган.

Аввалроқ, коронавирус билан "Милан" клубининг бир қатор ўйинчилари касалланиб чиқишди, жумладан ҳужумчи Златан Ибрагимович.

Ўқилган: 669
Коронавирус Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича