Френки де Йонг: Биз Мессига мослашиб ўйнашимиз керак. У дунёнинг энг яхши футболчиси

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Френкио де Йонг ўзининг каталонияликлар сафидаги ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ўйлайманки, "Барселона" клуб Голландияда жуда ҳам машҳур, чунки бу ерда кўплаб голландияликлар ўйнаган. Ва албатта Йохан Кройфф барча даврларнинг энг яхши голландиялик футболчиси саналади.

Ўйлайманки, мен ўз табиатим билан тўпни олиб ҳужумни бошлаш ва ўйинни олиб боришни истайман. Менинг фикримга кўра, менга тўпни кутиш ва олдинда қабул қилиб олишдан кўра, айнан шу услуб кўпроқ тўғри келади.

Мен ўзимни таянч ярим ҳимоячи сифатида ўзимни қулай ҳис қиламан. Лекин мен юқорироқ ўйнай оламан. Миралем Пьянич жуда ҳам яхши ўйинчи. У тўп билан янги ишлайди. Пьянич ўйинни яхши кўра олади, унинг зарбалари ва узатмалари, жумладан узунлари жуда зўр. Шундай экан, мен уни сифатли ўйинчи ва бизнинг жамоага кўпроқ нарса бера олади. Унинг бизга келиб қўшилганидан хурсандман.

Бизнинг жамоада Лионель Месси бор экан, жамоамизда энг яхши ўйинчи бор. Шундай экан унинг энг яхши жойда бўлишини ва ўйин тақдирини ҳал қилиши учун ҳаракат қиласиз. Менимча биз унга қараб ҳаракатланишимиз лозим", - дейди Йонг.

Ўқилган: 665
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Френки де Йонг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича