Погба Франция терма жамоасидан кетгани ҳақидаги маълумотни рад этди ва The Sun нашрини судга бермоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба мамлакат президенти Эммануэль Макроннинг мусулмонлар ҳақида айтган гапларидан кейин Франция терма жамоасини тарк этгани ҳақидаги тарқалган маълумотларни рад этди.

"Ёлғон хабарлар. Бу ҳақиқат эмас", деб ёзган Погба ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

The Sun нашри франциялик футболчи Макроннинг мусулмонлар ҳақида гапирган гапларидан афсусда бўлгани ва шунинг учун ҳам терма жамоадан кетгани ҳақидаги маълумотларни тарқатган эди.

"The Sun яна шу ишни қилди. Ҳамма ерда мен ҳақимда 100 % лик ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Ҳеч қачон гапирмаган ва ўйламаган гапларим ҳақида маълумот берилмоқда. Мен афсусдаман ва жуда ҳам жаҳлим чиққан, чунки "медиа" мендан фойдаланмоқда.

Мен терроризм ва қаттиқўлликнинг ҳар қандай усулига қаршиман. Афсуски, матбуотдаги айрим одамлар янгилик ёзганида жавобгарлик ҳис қилмайди. Мен ушбу нашр ва ёлғон маълумотларни тарқатганларни судга бераман", - деб ёзади Погба.

Ўқилган: 510
Манчестер Юнайтед Поль Погба Франция термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича