Йоҳан Кройфф

Голландиялик футболчи барча жамоаларида ўзининг севимли 14 рақамида ҳаракат қилар эди. У “Барса”да 9 рақамда ҳаракат қилган бўлса-да, мўжизавий ўйинин намойиш этаверди. Авваллари, футболчилар рақамларини бемалол алмаштираверишарди. Ҳаттоки, ҳар бир ўйин олдидан рақам алмаштириш ҳам мумкин эди.

Масалан, Кройффнинг “Атлетико” дарвозасига шедевр гол урган вақтда футболкасида 9 рақами бор эди.

Роналдо

90 йилларнинг иккинчи ярмида бразилиялик “Феномен” сайёрамизнинг энг самарали футболчиларидан бири эди. “Кўк-анорранглилар” сафида бир мавсумда 49 ўйинда 47 та гол уришга муваффақ бўлганди.  Айнан Роналдонинг голи “Барселона”га Кубок эгалари Кубоги финалида “ПСЖ” устидан ғалаба қозонишга ёрдам берганди.

Патрик Клюйверт

Ривалдо билан Клюверт иккаласи бутун Европада дахшатли ҳужум тандемини ташкил қилган эди. 1998 дан 2004-йилгача Клюйверт 257 ўйинда 122 та гол урганди. Ўша давр снайпери учун бу ёмон натижа бўлмаган.

Самюэль Этoʻо

Ривалдо ва Клюйвертнинг ўрнига Этoʻо ва Роналдиньолар келди. “кўк-анорранглилар” сафидаги 6 мавсум давомида камерунлик футболчи икки марта Чемпионлар Лигаси қўлга киритишга ёрдам берганди. Иккала финалда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди. Умумий ҳисобда каталонияликлар сафида Этoʻо 199 ўйинда 130 та гол уришга муваффақ бўлган.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг