"Реал" клуби "Боруссия" М клубига қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди

"Реал" клуби ЕЧЛ гуруҳ босқич доирасида менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасига қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди.

Рўйхатдан ярим ҳимоячи Эден Азар ҳам ўрин олган, футболчи яқинда жароҳатидан тикланиб умумий гуруҳ машғулотларига қайтган эди.

"Реал" қайдномаси:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Ферлан Менди, Серхио Сантос.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско.

Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Лука Йович, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.

"Реал" клуби "Боруссия" билан сешанба куни 27 октябрь санасида майдонга тушади.

Ўқилган: 738
Боруссия М Жароҳатлар Реал Мадрид Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича