"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо чап оёғидан жароҳат олди.
"Барса" футболчининг тикланиш вақтлари ҳақида маълумот бергани йўқ.
Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, Коутиньо ЕЧЛ доирасидаги "Ювентус" (28 октябрь) ва Ла Лига доирасидаги "Алавес" (31 октябрь) жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи шанба куни "Реал"га қарши ўйинда иштирок этди. Ла Лигада ушбу мавсум у 5 та ўйинда қатнашиб гол+пас тизимида 3 очко жамғаришга эришган.
Коутиньо "Ювентус" ва "Алавес" клубларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади