Пеп Гвардиола: "Ман Сити" 7 очко йўқотди – бу жуда ҳам кўп. Муаммолар сабаби кўп

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионати 6-тур "Вест Хэм" (1:1) жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ўйинни яхши бошладик, бироқ сўнгги 10-15 дақиқа бизга осон бўлгани йўқ. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ бўлдик ва гол урдик. Ғалаба қозониш учун имкониятлар бўлди, бироқ бундан фойдалана олмадик.

Етарлича вазиятлар яратдик. "Вест Хэм" ҳимоячилари чуқур ўйнашди ва бу билан бизда эркин ҳудудлар топиш қийин бўлди. Лекин имкониятлар бўлди.

Келажакни айта оладиганлардан эмасман. Биз 7 очко йўқотдик – бу кўп. Лекин бизда муаммолар турли жойлардан пайдо бўлди. Ўйиндан ўйинга ҳаракат қилиб ушбу вазиятдан чиқиш керак.

Агуэрода мушаклари жароҳатланган ўхшайди", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1569
Англия чемпионати Вест Хэм Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича