Европа топ-5 чемпионатларида фақатгина битта клуб очко йўқотмади

Англия чемпионатининг 6-турида "Астон Вилла" клуби "Лидс" футболчиларига имкониятни бой берди.

Дин Смит жамоа бунга қадар мавсумнинг илк тўртта ўйинида кетма-кет ғалаба қозонган эди, битта ўйин бошқа кунга қолдирилган.

Шу тарзда фақатгина "Милан" клуби ушбу мавсум Европа топ-5 чемпионатларида очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Стефано Пиоли жамоаси тўрт турдан кейин тўртта ғалаба билан пешқадамлик қилиб турибди. Душанба куни А Серия 5-тур "Рома" жамоасига қарши ўйин бор.

Ўқилган: 1700
Астон Вилла Европа миллий чемпионатлари Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича