“Лидс” ҳужумчиси АПЛнинг 6 ўйинида 6 та гол урди

“Лидс” ҳужумчиси Патрик Бемфорд АПЛда “Астон Вилла”га қарши кечган учрашувда учта гол урди (3:0).

27 ёшли ҳужумчининг ҳисобида Англия чемпионатининг 6 ўйинида 6 та гол мавжуд. Патрик ҳозирда АПЛда энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Таъкидлаш жоизки, Бемфорд ушбу мавсумгача чемпионатда фақат битта гол бор эди, у 2016/17 йилги мавсумда “Мидлсбро” таркибида гол урган эди.

Шунингдек, футболчи “Норвич” ва “Бёрнли” каби клубларда ҳам тўп сурган.

Ўқилган: 299
Астон Вилла Бёрнли Лидс Норвич

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича