Куман "Реал"га қарши ўйин ҳақида: Ғалаба қозониб, "Барселона" тўғри йўлда эканлигини кўрсатишимиз керак

"Барселона" клуби бош мураббийи Роланд Куман Испания чемпионати 7-тур "Реал" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, ҳар икки жамоа жуда ҳам катта босим остида бўлиб турибди. Ушбу ўйин ҳар икки жамоа учун аввалги баҳслар натижаларига боғлиқ бўлмайди. "Реал" сўнгги икки ўйинда ўз даражасида ҳаракат қилмади, лекин улар ушбу ўйинда ёмон кайфият билан келади дегани эмас.

"Реал" – яхши ўйинчиларга эга босим билан кураша оладиган ажойиб жамоа. Улар ҳам ғалаба қозониш муҳим эканлигини тушуниб туришибди.

Бироқ улар ҳам биз ҳам иштиёқнинг етишмаслиги билан азият чекишмайди. Улар учун Рамоснинг ўйнаши жуда ҳам муҳим. У ажойиб марказий ҳимоячи, майдонда етакчи. Унинг бўлиши кўп нарсага таъсир қилиши мумкин.

Класико – ҳар доим ўзига ҳос бўлган. Биз ўз уйимиздаги ўйинда тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатиш учун ғалаба қозонмоқчимиз", - дейди Куман.

Учрашув Тошкент вақти билан 24 октябрь куни 19:00 да старт олади.

Ўқилган: 1744
Барселона Испания чемпионати Реал Мадрид Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича