"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа сардори Серхио Рамос Ла Лига 7-тур "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этишини маълум қилди.
"Серхио – бизнинг етакчи, бизнинг сардор, бироқ биз унинг соғлиғини ҳатарга қўймоқчи эмас эдик.
Ҳозир у жароҳатидан қутулди ва жамоа билан бирга бўлади. Бутун 100 % га тайёр бўлиш муҳим ва Серхио тайёр", - дейди Зидан.
Класико 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.
Зинедин Зидан: Серхио Рамос жароҳатидан қутулди ва класикода иштирок этади
Ўқилган: 1772