“Тоттенхэм” ажойиб юришни давом эттирмоқда

“Тоттенхэм” Европа лигасида “ЛАСК” жамоасини мағлуб этди (3:0).

Жозе Моуриньо жамоаси барча мусобақалардаги тўққиз учрашувда мағлуб бўлмади. Лондонликлар 6 ғалаба ва 3 дурангга эга.

Клуб ушбу мавсумда фақат битта мағлубият аламини тотиб кўрди АПЛнинг биринчи турида “Эвертон”га қарши ўйин (0:1).

Кейинги ўйинда “Тоттенхэм” Англия чемпионатида “Бёрнли” билан тўқнаш келишади.

Ўқилган: 1522
Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича