Роналду ўйиндан бир сутка олдин коронавирусга манфий натижа топширса, "Барса"га қарши ўйнай олади

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду чемпионлар лигасининг "Барселона"га қарши ўйинида коронавирусга топширган ижобий натижасига қарамай иштирок этиши мумкин.

As нашрининг маълум қилишича, туринликлар чоршанба куни УЕФАга ўйинчининг ҳолати ҳақида маълумот берди. Роналдуда касалликнинг ҳеч қандай аломатлари йўқ ва тана ҳарорати ҳам кўтарилмаган.

Ушбу омиллар футболчининг ўйин бошланишига 24 соат қолганда коронавирусга манфий натижа топшириб "Барселона" жамоасига қарши ўйинда иштирок этишига рухсат беради. Ўйин 28 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўқилган: 2415
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус Криштиану Роналду Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича