"Манчестер Юнайтед" клуби Гринвудга огоҳлантириш берди

"Манчестер Юнайтед" клуби жамоа ҳужумчиси Мэйсон Гринвуддан норози бўлмоқда.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, клуб 19 ёшли англиялик футболчига огоҳлантириш берган, чунки унда тартиб интизом бўйича муаммолар мавжуд. Таъкидланишича, унинг асосий муаммоси кечикиб келиш.

Футболчи "Юнайтед"нинг  сўнгги иккита ўйинида қайдномага киритилмаган.

Аввалроқ, "МЮ" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Гринвуднинг таркибда йўқлиги тартиб интизом бузгани учун эмаслигини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Гринвуд ва "Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден Англия терма жамоасидан четлатилган эди. Улар коронавирус қоидалари бузган эди.

Ўқилган: 751
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича