Зидан "Реал"дан кетиши мумкин

"Реал" клуби бош мураббийни ўзгартириш борасида фикр юритмоқда.

As нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти бу қарорга мавсумнинг жуда ҳам суст бошлиниши туфайли келмоқда. Бу "Кадис" ва "Шахтер" жамоаларига қабул қилиб олинган мағлубият клуб раҳбариятига манзур келмагани аниқ ҳолат.

Айни пайтга келиб "Реал" Зинедин Зидан ўрнига – "Тоттенхэм"нинг собиқ устози Маурисио Почеттино ва ҳозир ёшлар жамоасини бошқараётган "Реал" собиқ ҳужумчиси Рауль номзодларини кўриб чиқмоқда.

"Реал" президенти Флорентино Перес Раульнинг клуб тизимига қайтиши тарафдори ва жамоанинг ҳозирги бошқаруви учун идеал номзод деб ҳисоблайди, бироқ 43 ёшли испаниялик мутахассис бундай катта синовга боришига тайёр эмас деб ҳисоблайди.

Почеттино эса анчадан буён ишсиз юрибди ва ишга қайтишга тайёр. Бу ерда муаммо шундаки, аргентиналик мутахассис ўзини ҳимояда сезиши учун узоқ муддатли шартнома талаб қилади.

Ўқилган: 2962
Зинедин Зидан Маурисио Почеттино Раул Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича