Биринчи лига. “Рубин” – “Пахтакор-79” ўйини 26 октябрга кўчирилди

Биринчи лига 10-тур доирасидаги “Рубин” – “Пахтакор-79” учрашуви “Рубин” клубининг ЎзПФЛга мурожаати туфайли 25 октябрь кунидан 26 октябрь санасига кўчирилди.

Клуб мурожаатига кўра, 24-25 октябрь кунлари “Рубин” футбол клуби тўп сурадиган Тошкентдаги “ИБЎСМ” стадионида “Спорт мактаблари Футбол лигаси” республика мусобақаси ўйинлари ўтказилади. Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ЎФА ташаббуси билан бўлиб ўтаётган ушбу мусобақа кунлари стадион банд бўлишини инобатга олиб, клуб “Пахтакор-79” билан ўйинни 26 октябрь кунига кўчиришни сўраган.

Клуб мурожаати, ҳамда меҳмон жамоанинг бунга қарши эмаслигини инобатга олиб, ЎзПФЛ ўйинни бошқа муддатга кўчирилишига розилигини билдиради.

Ўқилган: 211
Биринчи лига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича