ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида "Шахтёр"га ютқазиб қўйди

Европа Чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган “Реал” – "Шахтёр" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:3 ҳисоби қайд этилиб, “Шахтёр”нинг қийин ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Тете 29 дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейинчалик “Шахтёр” 33-дақиқада Варанинг автоголи билан ҳисобни оширди, 42 дақиқада эса ҳисоб йирик кўринишга келди, гол муаллифи — Соломон.

Мадрдиликлар иккинчи таймда Модрич ва Винисиуснинг ҳаракатларидан кейин 2 та гол уришишга эришди, аммо булар мағлубиятдан қутулиб қолиш учун етарли бўлмади.

Шу тариқа “Реал” аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

ЕЧЛ, 1-тур

“Реал Мадрид” Испания — “Шахтер” Украина 2:3

Голлар: 0:1 – 29 Тете, 0:2 – 33, автогол Варан, 0:3 – 42 Соломон, 1:3 – 54 Модрич, 2:3 – 59 Винисиус Жуниор.

“Реал Мадрид”: Куртуа, Варан, Марсело, Менди, Милитао, Модрич (Кроос, 70), Каземиро, Родриго (Бензема, 46), Валверде, Асенсио, Йович (Винисиус Жуниор, 59).

“Шахтер”: Трубин, Корниенко, Додо, Бондар, Хочолава, Маркос Антонио, Соломон, Тете, Майкон, Дентиньо (Судаков, 86), Марлос.

Огоҳлантиришлар: Корниенко (8), Асенсио (34), Бондар (83), Милитао (87).

Ўқилган: 1169
Европа Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Шахтёр

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича