"Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду имижини ўзгартирди.

35 ёшли футболчи сочини бутунлай олиб ташлаган.

"Ҳаётдаги муваффақиятлар сизнинг эришган ютуқлар билан ўлчанмайди, балки енгиб ўтаётган тўсиқлар билан белгиланади", - деб ёзган Роналду ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Аввалроқ, Криштиану коронавирусга чалингани айтилган эди.