УЕФА Европа Премьер-лигаси ҳақида: Бу бизни албатта зериктиради. Чемпионлар лигаси – дунёдаги энг яхши мусобақа

УЕФА ва ФИФА Европа премьер-лигасини ташкил қилиш ҳақидаги фикрга изоҳ билдириб ўтди.

"Дивизиондан тушириш ва кўтаришдаги ҳамжиҳатлик қоидаларига кўра бу муҳокама ҳам қилинмайди. Бу Европа футболининг фаолият юритаётгани сабабларидан бири. Чемпионлар лигаси – дунёдаги энг яхши спорт мусобақаси.

УЕФА ва клублар бунёд этилган кучнинг Суперлига тузиб 10, 12 ёки ҳаттоки 24 та жамоанинг йўқ қилиниши учун ишлатилиши тарафдори эмас. Бу турдаги мусобақа одамни зериктириши аниқ", - дейилган қўмита баёнотида.

"ФИФА пайдо бўлаётган мавзуларга изоҳ бермайди ва иштирок этмайди. Институтионал тузилмалар ва норматив ҳуқуқий базалар миллий, Европа ва дунё даражасида яхши ривожланган", - дейилган ФИФА да.

Аввалроқ маълум қилинишича, "Ливерпуль", "МЮ" ва бошқа топ-клублар Европа премьер-лига тузиш борасида муҳокама қилишмоқда. Ушбу мусобақада 18 та жамоа иштирок этмоқда, уни бошлаш учун 6 млрд евро керак бўлади, старт 2022 йилгача бошлаш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа асосчилари мусобақани чемпионлар лигасининг ўрнига келишини кўришмоқда.

Ўқилган: 2247
Европа футболи УЕФА фаолиятига доир ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича