Тухель "МЮ" билан 1:2 ҳисоби ҳақида: "ПСЖ" биринчи бўлимда йўқ эди. Жамоанинг энг ёмон ўйинидан бири

"ПСЖ" клуби бош мураббийи Томас Тухель чемпионлар лигасининг "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши кечган ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди (1:2).

"Биринчи бўлимда биз майдонда умуман йўқ эдик. Бу бизнинг даража эмас. Билмадим нега ундай бўлди, тўпни эгаллаб туриш, ҳаракатланиш, қарши ҳужум қилиш, курашлар, тезлик бўйича ўз даражамизда ўйнамадик.

Ушбу ўйин бизнинг энг ёмон ўйинларимиздан бири бўлди.

Бу ерда яхши янгилик шундаки, бундан ёмони бўлмаслигида. Биз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдик ва иккинчи бўлимда ўйнаш осонроқ бўлди.

Гуйенинг жароҳати туфайли тактик ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилдик, яна бир ҳужумкор ўйинчи туширишга уриниб кўрдик. Таваккал қилдик ва охирида ўзимизга қарши қайтиб келди, лекин ўша куни омадимиз келмади. Ўйиннинг бошиданоқ, ўзимизнинг яхши ўйинимизда йироқда эканлигимиз сезилиб турди.

Жароҳатланган ўйинчиларими кўплиги туфайли бизда сифат йўқолмоқда. Шунинг учун ҳам кейинги ҳафтадаги ўйин бизга фойдали бўлишиги ишонмайман", - дейди Тухель.

Ўқилган: 670
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед ПСЖ Томас Тухель

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича