Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун пойтахтимизда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати старт олди. 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил қилинаётган мазкур мусобақа Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинларига ёш иқтидорларни саралаш мақсадида ўтказилмоқда.

Мусобақада саралаб олинган иқтидорли ёшлар терма жамоа таркибига жалб қилинади. Регламентга кўра, бугун -46, -50, -54, -60 ва -70 кг вазн тоифаларида саралаш беллашувлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал жанглари 27 октябрь санасига белгиланган. Жанглар «Универсал» спорт саорйида бўлиб ўтмоқда.

Ўқилган: 239
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича