Coca Cola Суперлига. Қолдирилган ўйинда “Пахтакор” ғалаба қозонди

Бугун Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. Унда амалдаги мамлакат чемпиони – “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди.

Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Coca Cola Суперлига. 17-тур
21 октябрь, чоршанба
ПАХТАКОР – СЎҒДИЁНА 2:0 (1:0)
Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 845 томошабин
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Тимур Галеев, Артём Калинин, Рустам Чориев
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Драган Черан, 45+1 (1:0), Достонбек Ҳамдамов, 75 (2:0)
“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов (Акрамжон Комилов, 63), Жалолиддин Машарипов (Хожимат Эркинов, 79), Драган Черан, Игорь Сергеев (Эрен Дердийок, 63), Егор Кримец, Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 79), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Аборбек Исмоилов, 63), Фарруҳ Сайфиев.
“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Искандар Шайқулов, Аюбхон Нўъмонов, Санжар Рашидов (Жасур Ҳасанов, 46), Жамшид Болтабоев, Шоҳруз Норхонов (Баҳодир Насимов, 72), Даниель Насриддинов (Санат Шихов, 65), Жавоҳир Қаҳрамонов, Шаҳбоз Жўрабеков, Диан Талхатов (Саҳоб Рашидов, 81), Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Йўқ.

Ўқилган: 759
Пахтакор Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича